Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раиси ўринбосари Нодира Эгамбердиева маълум қилди.
“Оила кунини белгилаш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди.
Давлат бошқарувида хотин-қизлар фаоллигини ошириш дастури лойиҳаси ишлаб чиқилиб, Олий Мажлис Сенатига киритилди.
Шунингдек, «Ибратли оила» кўкрак нишонини таъсис этиш лойиҳалари тақдим этилди.
Низоли оилалар билан ишлаш механизмини жорий қилиш бўйича “Низоли оилалар билан индивидуал ишлаш дафтари” лойиҳаси амалиётга тадбиқ қилиш учун ишлаб чиқилди.