ЎЗБЕКИСТОН

Юртимизнинг барча ҳудудларида умумхалқ референдумида овоз бериш жараёни давом этмоқда

Мухбиримиз юртдошларимизнинг референдумдаги иштироки ва конституцион қонун лойиҳаси хусусидаги фикр-мулоҳазалари билан қизиқди. 

Зуҳра Мамаражапова, Термиз давлат университети талабаси: 

–  Мен Шўрчи туманидаги ўзим яшайдиган ҳудудда жойлашган 529 – референдум участкасига келиб, янгиланаётган Конституциямиз бўйича ўз муносабатимни билдирдим. Референдум участкасида овоз берувчилар учун зарур қулайликлар яратилганлигидан барча мамнун бўлмоқда. Кейинги йилларда мамлакатимизда ёшларни қўллаб-қувватлаш учун кенг имкониятлар яратилмоқда. Айниқса, хотин-қизларни спорт билан шуғулланишлари, ўз иқтидор ва салоҳиятларини тўлақонли намоён этишлари учун яратиб берилган кенг имкониятлар, соғлом турмуш тарзини оммалаштириш борасидаги ишлар юқори натижалар бермоқда.

Халқимиз, кенг жамоатчиликнинг 200 мингдан ортиқ таклиф ва ташаббуслари асосида амалдаги қомусимиз янгиланмоқда. Конституциямиздаги  моддалар сони амалдаги 128 тадан 155 тага, нормалар сони эса 275 тадан 434 тага кўпайиб, конституция матни 65 фоизга янгиланмоқда. Айниқса, янгиланаётган Бош Қомусимизда ёшлар, уларнинг таълим олиши, бандлиги, саломатлигини тиклаши, умуман, ҳаёти ва фаолиятига оид қатор модда ва нормалар киритилдики, бу уларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоясини кафолатлайди. 

Бугун мен ҳам юртимизнинг кўплаб ёшлари қатори референдумда иштирок этиб, юртимизнинг порлоқ келажаги учун  овоз бердим. 

Юртдошларимизнинг фаоллиги билан ўтаётган, демократик принципларнинг муҳим кўринишларидан бири бўлган референдум, шунингдек, мазкур референдум асосида қабул қилиниши кўзда тутилаётган  “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида” ги Ўзбекистон Республикаси конституциявий қонуни лойиҳаси мамлакатимиз тараққиётини янада юқори босқичга кўтариш билан бирга, жамиятимиз ҳуқуқий асосларини, энг асосийси, халқимизнинг, ёшларнинг ҳақ-ҳуқуқлари ҳимояси кафолатини янада мустаҳкамлайди.

Нигина Шоева, журналист

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan