Тошкент – Aндижон йўналишида ҳаракатланаётган поездга отилган тош вагондаги боланинг бошига тегди.
Жорий йилнинг 10 апрель куни Тошкент – Aндижон йўналишида ҳаракатланаётган 62-сонли йўловчи поездига номаълум шахс томонидан тош отилди.Ушбу воқеа соат 22:25 да «Олтиариқ – Марғилон» участкасининг 244-километрида содир бўлган, дея хабар бермоқда Ўзбекистон темир йўллари АЖ Ахборот хизмати.Аниқланишича, поезднинг 6-вагонидаги ойнасини ёриб ўтган тош 9 ёшли йўловчининг бош қисмига келиб тегган. Зарба натижасида боланинг қоши устки қисми ёрилган ва қон кетишига сабаб бўлган. Соат 22:32 да «Марғилон» темирйўл вокзали фелдшери томонидан зудлик билан жабрланган йўловчига биринчи тиббий ёрдам кўрсатилди.

Ушбу ҳолат юзасидан тегишли идоралар томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.