ЎЗБЕКИСТОН

Учта вилоятда қуёш фотоэлектр станциялари барпо этилади

Президентнинг тегишли қарорлари (ПҚ–189-сон, ПҚ–190-сон, ПҚ–191-сон, 14.06.2023 й.) билан қуйидаги ҳудудларда қуёш фотоэлектр станцияларини барпо этиш бўйича инвестиция лойиҳалари амалга оширилади:

Тошкент вилоятининг Юқоричирчиқ туманида қуввати  

400 МВт бўлган;

Бухоро вилоятининг Қоровулбозор туманида қуввати  

500 МВт бўлган;

Қашқадарё вилоятининг Нишон туманида қуввати 500 МВт бўлган.

Шунингдек, Юқоричирчиқ туманида қуввати 334 МВт бўлган электр энергиясини сақлаш тизими қурилади.  

Мазкур инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш доирасида:

-Инвестиция битимлари тасдиқланади;

-Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битимлар маъқулланади.

Тегишли Лойиҳа компаниялари томонидан ер участкалари учун тўланадиган ижара тўлови миқдори ер солиғи миқдорига тенглаштирилади. 

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan