ТУРИЗМ

“Баҳодир Ялангтўшбий” масжиди янгитдан қурилади

Самарқанд вилояти Оқдарё туманидаги “Баҳодир Ялангтўшбий масжиди” реставрация қилинади.

Бу ҳақда Маданий мерос агентлиги маълум қилди.

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда “Баҳодир Ялангтўшбий масжиди” юзасидан танқидий фикр билдирилган эди.

Айни вақтда “Баҳодир Ялангтўшбий масжиди”ни сақлаб қолиш чора-тадбирлари кўрилмоқда. “Самарқанд вилоятини 2022–2026 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш Дастури” тасдиқланган бўлиб, 2023 йилда “Баҳодир Ялангтўшбий масжиди”ни реставрация қилиш ҳамда Баҳодир Ялангтўшбий шахси ҳақида кино олиш белгиланган.

Келажакда масжиди биносидан туризм объекти сифатида фойдаланиш режалаштирилган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan