ЖАМИЯТ

Жанубда Ҳарбий хизматчиларнинг жанговар ва руҳий тайёргарлигини ошириш бўйича амалий машғулот бўлиб ўтди

Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ тасарруфидаги Термиз умумқўшин дала палигонида ҳарбий қисмларда хизмат олиб бораётган ҳарбий хизматчиларнинг жанговар ва руҳий тайёргарлигини ошириш мақсадида амалий машғулот бўлиб ўтди.

Ҳарбий хизматчиларнинг руҳий жанговар шайлигини мустаҳкамлаш ҳар қачонгидан муҳим долзарбдир. Машғулот аввалида гуруҳ командирлари ва малакали офицерлар томнидан бериб ўтилди.

Ҳар бир ҳарбий хизматчи турли фавқулотда ҳолатларга жисмонан ва руҳан тайёр туриши лозим. Шундай экан амалий машғулотда ҳарбий хизматчиларнинг хизмат давомидаги кўникмаларини доимий равишда ошириб бориш белгилаб олинган дейди Жанубий оператив қўмондонлиги тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўлими офицери подполковник Нодир Холиков.

Бу каби машғулотлар албатта, Ватанимиз сарҳадларининг даҳлсизлигини таъминлашда ҳарбийларимиз учун дастурил амал бўлиб хизмат қилади.

III даражали сержант Акбар АҲМЕДОВ,

Термиз гарнизони

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan