ЖАМИЯТ

Вилоят ҳокими ногиронлиги бўлган болажонлар ҳолидан хабар олди

Рамазон файзу барака, раҳмат ва мағфират ойи. Бу ойда меҳр-мурувват, хайр-саховат ишлари янада ривож олади.

Хусусан, Сурхондарё вилоятида ҳам кексалар, имконияти чекланган кишилар, эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олиниб, уларнинг моддий ва маънавий таъминотига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Жумладан, вилоят ҳокими Тўра Боболов Қумқўрғон ногиронлиги бўлган болалар учун мурувват уйида бўлиб, бу ерда болажонларга яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишди, тарбиячилар билан суҳбатлашиб, муаммоларини ўрганди. Аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича тегишли маъсулларга кўрсатма ва топшириқлар берилди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan