Самарқанд вилояти Оқдарё тумунида 7 апрель куни машина-трактор паркида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, воқеа соат 05:56 атрофида туманнинг Наврўз МФЙ Ўзбекистон кўчасида жойлашган «Агро Сервис» машина-трактор паркида содир бўлган. Паркка 5 та ёнғин-қутқарув экипажи жалб этилган. Ёнғин соат 06:50 да тўлиқ бартараф этилган.
Ҳодиса оқибатида токарний цехнинг 150 квадрат/метр майдонида шифт, том ва ички қисмидаги дастгоҳлар ёниб зарарланган. Ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ. Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.