Uncategorized

Тошкент яна бир нуфузли мусобақага мезбонлик қилади

Кейинги вақтларда мамлакатимизда кўплаб спорт турлари бўйича нуфузли мусобақалар ўтказилиши одатий ҳолга айланиб бормоқда.
Сўнгги бир ойни оладиган бўлсак, 3 апрелда «Ҳумо Арена» профессионал бокс кечасига мезбонлик қилди. Бундай йирик тадбир нафақат Ўзбекистон, балки Марказий Осиё минтақасида илк маротаба ташкил этилди.

Ўтган дам олиш кунлари Тошкент бадиий гимнастика бўйича Жаҳон кубоги мусобақасига мезбонлик қилган бўлса, айни шу кунларда пойтахтимиздаги «Ўзбекистон» спорт мажмуасида оғир атлетика бўйича катталар ўртасидаги Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда.

25-26 апрель кунлари Тошкент яна бир нуфузли мусобақани қабул қилади. Шу кунлари пойтахтимизда қиличбозлик бўйича Токио-2020 Олимпиадасига йўлланма берувчи Осиё-Океания минтақаси саралаш турнири ўтказилади.

Маълумотларга кўра, Осиё-Океания минтақаси саралаш турнири учун 27та давлат спортчилари рўйхатдан ўтишган. Олимпия ўйинлари йўлланмаси эса фақат мусобақа ғолибларига тақдим этилади.

Мусобақада ҳар бир мамлакатдан атиги бир нафар спортчи қиличбозликнинг у ёки бу йўналишида иштирок этиши мумкин.

Янги Ўзбекистонга Янги ғалабалар ярашади. Шундай экан, Олимпия лицензиялари учун курашда қиличбозларимизга ёрқин ғалабалар ёр бўлишини тилаймиз!

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan