Uncategorized

Арманистонда бўлиб ўтган парламент сайловида амалдаги бош вазир Никол Пашиняннинг “Фуқаролик келишуви” партияси қарийб 58% овоз тўплади

Aрманистон Бош вазири Никол Пашинян душанба куни фақат олға юришга ваъда берди. Якшанба кунги парламент сайловларининг дастлабки натижалари унинг партияси рақибларидан анча олдинда эканини кўрсатди.

Пашиняннинг фуқаролик партияси деярли 58% овоз тўплади ва собиқ Президент Роберт Кочарианнинг блоки эса 18% билан иккинчи ўринни эгаллади.

«Тахмин қилинганимиздек, арманлар бу сайловларда ғалаба қозонишади», деди Пашинян. Мен бутун арман халқига, сизларга яна бир бор миннатдорчилик билдирмоқчиман», деди у ўз нутқида.

Эрта сайловларнинг ўтказилиши Пашинян томонидан ноябр ойида имзоланган тинчлик шартномаси туфайли бир неча ой давом этган норозиликлардан сўнг талаб этилган эди.

Минглаб арманлар пойтахт Ереван кўчаларига йиғилиб, Тоғли Қорабоғ борасидаги сулҳ битимни миллий манфаатларга хиёнат деб аташган эди.

Якшанба кунги овоз беришда 21 та сиёсий партия ва тўртта сайлов блоки иштирок этди.

Партия ҳукуматни шакллантириш учун парламентдаги ўринларнинг 54 фоизини қўлга киритиши керак бўлади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan