Uncategorized

Жанубий Кореяга бир кунда 46 тонна гилос экспорт қилинди

Қайд этилишича, вилоят ҳокими ташаббуси билан Фарғона халқаро аэропортида ташкил этилган Фарғона—Инчхон юк авиарейсида вилоятда етиштирилган 246 минг долларлик 46 тонна гилос маҳсулотлари Жанубий Кореяга юборилган.

Маълум қилинишича, 2021 йилнинг ўтган даври мобайнида Фарғонада 25,5 миллион долларга тенг бўлган 10 минг 420 тонна гилос хорижга экспорт қилинган.

2020 йил давомида жами 30 миллион долларга тенг бўлган 1389 партиядаги 13 минг 360 тонна гилос Россия, Қирғизистон, Қозоғистон, Корея, Литва, БАА, Польша, Украина, Бельгия ва Хитой каби давлатларга етказиб берилган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan