Uncategorized

Қирғизистонда 5 та партия сайлов натижаларини тан олишдан бош тортди

Қирғизистондаги бешта сиёсий партия ҳукуматдан мамлакат парламентига бўлган сайлов натижаларини бекор қилишни талаб қилди. Бу ҳақда «24.kg» хабар берди.

Маълум қилинишича, «Ата Мекен» (Ота макон), «Ислоҳот», «Социал-демократлар», «Озодлик» ва «Улуттар биримдиги» (Халқ бирдамлиги) партиялари вакиллари сайловолди ташвиқоти вақтида қонунбузарликлар, шунингдек, натижаларни ҳисоблашда сохталаштириш содир этилгани ҳақида хабар берган. «Бу сайловлар ҳақиқий эмас деб топилиши керак, акс ҳолда халқаро майдонда ўзимизни шарманда қиламиз», — деган «Улуттар Биримдиги» раҳбари Мелис Мирзакматов.

Қайд этилишича, сайловда 1,2 миллионга яқин сайловчи овоз берган, сайловчиларнинг 34,39 фоизи иштирок этган. 28 ноябрь куни кечқурун сайлов комиссияси сайтида овозларни электрон санаб чиқиш вақтида носозлик юзага келган ва сайт бир неча дақиқа ишламаган. Қайта ишга тушганида эса веб-сайтдаги маълумотлар янгилангани ва беш фоизлик чегарадан ўтган партиялар сони 10 тадан 6 тага камайгани маълум бўлган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan