Uncategorized

Тўқаев Нурдинжон Исмоиловни “Дўстлик” ордени билан мукофотлади

Ўзбекистон парламенти Қонунчилик палатаси спикери Нурдинжон Исмоилов Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев билан учрашди.

“Акорда” эълон қилган суратлардан кўриш мумкинки, учрашувда Тўқаев Ўзбекистон парламенти спикерини “Дўстлик” ордени билан мукофотлаган.

Қозоғистон Президентининг таъкидлашича, Ўзбекистон Қозоғистон учун қардош давлат ва ишончли ҳамкордир.

“Биз муносабатларимизни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратамиз. Бизнинг иттифоқчилик муносабатларимиз сиёсий, савдо-иқтисодий, гуманитар ва маданий соҳалар каби кенг қамровга эга”, деган Тўқаев.

Тоқаев Қозоғистон-Ўзбекистон ҳамкорлигини иттифоқчилик даражасига олиб чиқиш имконини берган Шавкат Мирзиёевнинг ўтган йилнинг декабрь ойида Қозоғистонга давлат ташрифи якунларини ҳам юқори баҳолаган.

Ўз навбатида Нурдинжон Исмоилов Қосим-Жомарт Тўқаевга учрашиш имконияти учун миннатдорлик билдириб, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг самимий тилаклари ва илиқ саломларини етказди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan