Uncategorized

Дам олиш кунидаги мажлислар: Бухоро вилояти ҳокимига тақдимнома киритилди

Ижтимоий тармоқларда Бухоро вилояти ҳокими дам олиш куни учта туманда йиғилиш ўтказгани тўғрисида хабарлар тарқалди. Вилоят Бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси томонидан мазкур ҳолат юзасидан ўрганиш ўтказилди.

Бухоро вилояти ҳокими томонидан 6 февраль куни (якшанба) Бухоро, Вобкент, Ғиждувон ва Шофиркон туманларида учрашув ўтказилгани сабабли меҳнат тўғрисидаги қонунчилик талаблари бузилгани аниқланди.

Дам олиш кунлари ишга жалб этилган ходимларга икки ҳисса миқдорида ҳақ тўланиши ёки ходимнинг истагига қараб бошқа дам олиш куни («отгул») бериш бўйича Бухоро вилояти Бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ёзма кўрсатма ва вазирлик Давлат меҳнат инспекцияси раҳбари томонидан вилоят ҳокими номига тақдимнома киритилди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan