Uncategorized

Расул Кушербаев:»Бизни кечиринг устоз!!!»

Андижоннинг Мархаматида ўқитувчилар оммавий узр сўраттирилибди.

Айтилишича, туман ҳокими учун шундай негатив керак экан. Йиғилиш сценарийси муаллифлари — ХТБ мудираси ва ҳоким ёрдамчиси узрбозликка бош-қош бўлган.

Ўртоқлар бу Янги Ўзбекистонда содир бўлаётган ходиса: ҳудудий феодалларнинг кўнгилларига йўл топиш учун аҳмоқлар томонидан қилинётган иш.

Бундай аҳмоқлар қаердан келди, дерсиз. Улар ўша узр сўраётган устозлар мактаб қолиб пахтага, чопиққа, ажириқ теришга, ободонлаштириш ва хатто намунавий уйлар қуришда юрган кезлари улғайган авлодлар.

Етарли билим ва тарбия олмаган бундай аҳмоқлар энди кетига амал тегиб, асли халққа эмас, уни курсига қўйган феодалларнинг кўнглига йўл топиш йўлида хизмат қилмоқда. Ва ўқитувчилардан узрбозлик сўратиш уларнинг касал бошларига келган идеал ғоя.

Бироқ хушёр бошга ўйласак аслида ўқитувчилардан биз узр сўрашимиз керакмасми? Чунки биз:

  • улар синфхонада дарс ўтиш ўрнига далама-дала юрганида ҳимоя қилмадик;
  • амалдорлар юрадиган кўчаларни супуриш билан куни ўтганида туриб бера олмадик;
  • зўравон амалдорлардан калтак еганида кузатиб турдик;
  • ҳашарга чиқариб, машина уриб ўлдиришига қараб турдик;
  • кечалари мантиқсиз тадбирлар қилдираётганида сиёсатга боғладик…

Ўқитувчининг вазифасига кирмайдиган бу каби мантиқсиз ишлар рўйхатини узоқ давом эттириш мумкин.

Бироқ билинг устозлар: сиз узр сўрайдиган иш қилмадингиз, сиз «зўр»ларнинг топшириғига бўйсундингиз холос. Ва оқибатда бугун сизларни кечирим сўратиб, қорнини силайдиган аҳмоқлар етишиб чиқди.

Кўпчилик қатори(вазир, прокурор, ҳоким, судъя, ҳарбий, депутат) халқ вакили бўла туриб ҳамон сизни ҳимоя қила олмаётган бизларни кечиринг устоз, кечиринг ота!



LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan