Uncategorized

Бойсунда тиббиёт ходими пора билан ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментининг Бойсун туман бўлими, туман прокуратураси ва ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Бойсун туман тиббиёт бирлашмаси кадрлар бўлими бошлиғи М.А. туғруқ таътили тугаган фуқаро М.ни яна ўзини жойига ишга жойлаштириб бериши эвазига 300 АҚШ доллари талаб қилиб, олдиндан 200 АҚШ долларини олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан М.А. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan