Uncategorized

Фарғонадаги ҳарбий қисмда ёнғин чиққани айтилган хабарларга муносабат билдирилди Вилоят ФВБ ўт ўчирувчилари ҳодиса жойига етиб борган

Фарғона вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Риштон туманида ҳарбий қисм ёнаётгани айтилган хабарларга муносабат билдирди.

Ижтимоий тармоқларда Риштонда ҳарбий қисм ёнаётгани тасвирланган видео тарқалди. Ҳолат бўйича Риштон тумани ФВБ бошлиғи томонидан ёнғин жойидан расмий муносабат тайёрланган.

Унда қайд этилишича, ёнғин ҳарбий қисмда эмас, балки унга туташ бўлган «Мегастрой 2019» гулқоғоз ишлаб чиқариш цехида содир бўлган.

Ёнғин ўчириш бўлинмалари томонидан ёнғинни ўчириш ишлари амалга оширилмоқда. Ҳодиса оқибатида жароҳат олганлар ёки ҳалок бўлганлар йўқ.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan