ЎЗБЕКИСТОН

Ўзбекистон ва Венгрия ўртасида 15 та ҳужжат имзоланди Томонлар Будапештда Ўзбекистоннинг элчихонасини очиш юзасидан келишувга эришди

Президент Шавкат Мирзиёев ва бош вазир Виктор Орбан Ўзбекистон ва Венгрия ўртасидаги стратегик шерикликни ривожлантириш тўғрисида қўшма баёнот имзолади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Ҳужжатда музокаралар дўстона, очиқ ва конструктив руҳда ўтгани қайд этилган, ҳар томонлама ўзаро манфаатли ҳамкорликни фаоллаштириш кўзда тутилган, дипломатик муносабатлар ўрнатилганига 30 йил тўлгани таъкидланган.

Бундан ташқари, икки мамлакат ҳукуматлари, вазирлик ва идоралари даражасида Ўзбекистон—Венгрия стратегик шериклик муносабатларини янада кенгайтиришга қаратилган 15 та ҳужжат имзоланган. Булар:

2023-2024 йилларда саноат кооперациясини ривожлантириш бўйича қўшма дастур;

Фан ва технологиялар соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш бўйича ҳаракатлар режаси;

Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш бўйича ҳаракатлар режаси;

Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим;

Фанни ривожлантириш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим.

Foto: Prezident matbuot xizmati

Шунингдек, божхона, адлия, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, боғдорчилик ва иссиқхона хўжалиги, узумчилик, инвестиция соҳаларида, Ўзбекистон давлат бошқаруви академияси ва Венгрия Давлат хизмати университети, Самарқанд вилояти ва Хайду-Бихар округи, Халқаро муносабатлар ахборот-таҳлил маркази ва Ташқи ишлар ва савдо институти, Тошкент давлат аграр университети ва Венгрия қишлоқ хўжалиги ва табиий фанлар университети ўртасида ҳамкорлик тўғрисида меморандумлар имзоланган.

Foto: Prezident matbuot xizmati

Шундан сўнг Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Венгрияга икки кунлик расмий ташрифини якунлаб, Тошкентга қайтиб келди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan