ЖАМИЯТ

КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШ – ДАВЛАТ ВА ЖАМИЯТ ЯНГИЛАНИШИДА МУҲИМ ОМИЛ.

Бугун Термиз шаҳридаги Касаба уюшма федерациясида Сурхондарё вилояти Коррупцияга қарши курашиш ҳудудий Кенгашининг 2022 йил II ярим йиллигига мўлжалланган иш-режасига мувофиқ вилоятдаги олий таълим муассасалари раҳбарларининг таълим тизимида коррупцияга қарши курашиш бўйича амалга ошираётган ишлари ва келгусида амалга оширилиши режалаштирилган навбатдаги ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда Коррупцияга қарши курашишда таълимдаги ҳолатлар, олиб борилаётган сайи-ҳаракатлар коррупцион ҳолатларни олдини олишга қаратилган изчил чора-тадбирлар, таълимни батамом коррупциядан ҳоли ҳудудга айлантириш, талаба ёшларни коррупцияга қарши курашишда муросасиз муносабатда бўлишга чақириш, таълимда олиб борилаётган амалий натижалар, бу ёд иллатга қарши курашишда барчани бирдек жалб этиш масалалари, шунингдек талаба ёшлар орасида аноним сўровномалар ўтказиш каби кенг кўламли ишларни амалга ошириш масалалар муҳокама этилди.

“Коррупцияга қарши курашиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, олий таълим тизими раҳбарларининг ҳисоботларини эшитиш ва “Коррупциясиз соҳа” лойиҳасини амалга ошириш унинг асосий вазифаларидан этиб белгиланди”, дейилди тадбирда.

Журналист ва блогерлар коррупцияга қарши курашишда оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорликни янада кучайтириш борасида ўз фикрларини билдирди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan