ЖАМИЯТ

Ўзбекистон Қозоғистон буғдойининг ярмини сотиб олди

Жорий йил ғалла мавсуми якунларига кўра, Ўзбекистон Қозоғистондан рекорд даражада буғдой импорт қилди, деб хабар бермоқда зарбайжоннинг Trend сайти.

Жорий мавсумда Ўзбекистон 3,889 миллион тонна буғдой сотиб олган бўлса, ўтган ғалла мавсумида бу рақам атиги 2,591 миллион тоннани ташкил этган.

Ўзбекистон Қозоғистон буғдойининг деярли ярмини сотиб олган. Ўтган мавсумда Ўзбекистоннинг ғалла импортидаги улуши атиги 45 фоизни ташкил этган бўлса, бу йил рекорд ўрнатилгани айтилмоқда.

Биргина август ойида Қозоғистондан Ўзбекистонга 277,15 минг тонна буғдой етказиб берилган бўлса, ўтган йилнинг август ойида бу кўрсаткич 117,44 минг тоннани ташкил этган экан.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan