ДУНЁ ЖАМИЯТ ИЛМ-ФАН ҚИЗИҚАРЛИ МАДАНИЯТ СИЁСАТ ЎЗБЕКИСТОН

Истиқболли лойиҳалар аҳоли ва юрт фаровонлигига хизмат қилади

Мамлакатимизда халқимиз фаровонлигини юксалтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу аҳолини сифатли уй-жой билан таъминлаш, замонавий ижтимоий инфратузилма, йўл-транспорт коммуникацияси барпо этиш, коммунал хизмат кўрсатишни сифат жиҳатидан янада яхшилаш борасида давлат дастурлари асосида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар самарасида ўз ифодасини топмоқда.

Жойларда табиий газ, электр энергияси, ичимлик суви таъминоти тизимида одамларни қийнаётган муаммолар ҳамон борлиги ҳеч кимга сир эмас. Албатта, йиллар давомида тўпланиб қолган, вақт, меҳнат ва маблағ талаб этадиган бундай муаммоларни бартараф этиш бўйича изчил чоралар кўрилмоқда.
Ўзбекистон Руспубликаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2019 йил 17-18 октябрь кунлари Сурхондарё вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқлар ва кенгайтирилган тарзда ўтказилган йиғилиш баёни 41-бандида: 2020 йил 1 декабргача Музработ тумани марказидаги 1400 та аҳоли хонадонлари, 2 та умумтаълим мактаби, 3 та МТМ ва туман марказий шифохонасини табиий газ билан таъминлаш мақсадида Шеробод тумани “Таллашқон” АГРСдан Музработ тумани марказигача 28 км узунликдаги юқори босимли, 219 мм диаметрли газ қувурларини монтаж қилиш белгиланган, жорий йилнинг 26 июль кунига қадар d-219/159 мм 28 км узунлигдаги газ қувурлари қурилиш-монтаж ишлари тўлиқ бажарилди. Истеъмолчиларга жорий йилнинг ноябр ойида табиий газ билан тўлиқ таъминланади.


Шу билан бирга, шаҳар ва қишлоқларда намунавий лойиҳалар асосида барпо этилаётган массивлар, кўп қаватли турар жой бинолари, ишлаб чиқариш корхоналари ва бошқа объектларга газ тармоқлари тортиш борасида «Ҳудудгаз Сурхондарё» газ таъминоти филиали томонидан муайян ишлар босқичма-босқич амалга оширилади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan