ЖАМИЯТ

“Аёллар дафтари”га киритилганларга 5 млн сўмгача кредитлар нақд берилиши мумкин

Ҳукумат қарори билан “Аёллар дафтари”ни юритиш орқали хотин-қизлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланган.

Низомга мувофиқ, “Аёллар дафтари”га 30 ёшдан ошган қуйидаги хотин-қизлар киритилади:

  • ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз хотин-қизлар;
  • тадбиркорлик қилиш истагида бўлган эҳтиёжманд хотин-қизлар;
  • боқувчиси бўлмаган эҳтиёжманд хотин-қизлар;
  • ижтимоий ёрдамга муҳтож I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган, тезкор тиббий муолажага муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизлар;
  • уй-жойга муҳтож хотин-қизлар;
  • қарамоғида ногиронлиги бўлган фарзандлари бор эҳтиёжманд хотин-қизлар.

Тадбиркорликни йўлга қўйиш учун хотин-қизларга 33 млн сўмгача 14 фоизлик кредитлар:

  • оилавий тадбиркорлик учун – 3 ойдан 6 ойгача имтиёзли давр билан 3 йилгача;
  • чорвачилик, балиқчилик, паррандачилик учун – 1 йилгача имтиёзли давр билан 3 йилгача;
  • боғдорчилик, узумчилик ва лимончилик учун – 3 йилгача имтиёзли давр билан 7 йилгача ажратилади.

Аёлларга 5 млн сўмгача кредитлар нақд берилиши мумкин.

Азиза Хушназарова, Жарқўрғон туман адлия бўлими ФҲДЁ бўлими инспектори

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan