ЎЗБЕКИСТОН

Тошкентдаги бозорда сохта Миллий гвардия ходими ушланди

У Тошкент шаҳар 1-сонли руҳий асаб касалликлари диспансерида рўйхатда турган.

Жорий йилнинг 17 март куни соат 13:05 атрофида пойтахтнинг «Эски Жува» бозори ҳудудида хизмат вазифасини ўтаётган Миллий гвардия ходимларининг сергаклиги туфайли ушбу бозорда Миллий гвардиянинг дала кийимида юрган нотаниш шахс қўлга олинди.

Бу ҳақда Миллий гвардия Матбуот хизмати хабар берди.Ўзини Миллий гвардия ходимиман деб юрган ушбу шахс, аслида Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманида яшовчи 27 ёшли фуқаро М.А. эканлиги аниқланиб, у Тошкент шаҳар 1-сонли руҳий асаб касалликлари диспансерида рўйхатда туриши маълум бўлди.

Ушбу фуқаро Шайхонтоҳур тумани ИИБ масъул ходимларига топширилиб, сохта гувоҳнома ва ҳарбий кийим-кечаклари олиб қўйилган.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Сирдарёда мактабга кирмоқчи бўлган сохта Миллий гвардия ходими ушлангани ҳақида хабар берган эдик.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan