ЖАМИЯТ ЎЗБЕКИСТОН Фойдали

Ёш оилаларга уй-жой ажратиш шартлари янгиланди!

Ёш оилаларга уй-жойлар энди янги шартлар асосида ажратилади

Бугун шунга доир Ҳукумат қарори имзоланди. ЎзА нинг ёзишича, ҳужжатга кўра, тураржойлар энди қуйидаги шартлар асосида ажратилади:

⚡️ ёш оилаларга уй-жойлар шаҳарларда ва қишлоқ жойларида 1 йиллик имтиёзли давр билан (илгари 3 йил эди) ҳамда дастлабки 5 йил давомида ҳар йили фоиз ставкаси қатъий белгиланган 7 фоиздан Марказий банкнинг қайта молиялаштириш ставкаси даражасигача бир меъёрда ошиб борадиган ставкада ва кейинги даврда қайта молиялаштириш ставкасида 20 йил муддатга берилади (илгари қишлоқ жойларидаги уй-жойлар учун бу муддат 15 йил эди).

Бунда квартиранинг дастлабки бадали:

⚡️ шаҳарларда – ёш оилаларга, эскирган уйларда яшовчиларга ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлган бошқа тоифадаги фуқароларга сотиш шартларига мувофиқ (илгари қатъий 25 фоиз);

⚡️ қишлоқ жойларида – сотиб олинадиган квартира қийматининг 10 фоизидан кам бўлмаган миқдорда белгиланади (илгари 10, 25 фоиз).

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan