
Ўзбекистон томони Қирғизистонга Бишкек иссиқлик электр станциясидаги авария муносабати билан зарур ёрдам кўрсатишга тайёрлигини билдирди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов қирғизистонлик мавқедоши Жеенбек Кулубаев билан телефон орқали мулоқотида маълум қилди.
Саидов Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев топшириғига кўра, Ўзбекистон томони Бишкек иссиқлик электр станциясида юз берган авария муносабати билан Қирғизистонга зарур ёрдам кўрсатишга тайёрлигини билдирган.
Хусусан, Ўзбекистон томони ёрдам сифатида Андижондан Ўш шаҳрига суюлтирилган газ баллонлари жўнатилишини эълон қилган.
Ўз навбатида, Кулубаев ёрдам учун самимий миннатдорлик билдирган.