ЎЗБЕКИСТОН

Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилишда давлат тилини билиш зарур

Ички ишлар вазирлиги томонидан “Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига қабул қилишда давлат тилини билиш даражасини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси  Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштирилди

✅ «Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 19 ва 20-моддаларида Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилишда чет давлат фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахсдан Давлат тилини мулоқот қилиш учун зарур даражада билиш талаб этилиши белгилаб қўйилди.

? Қонунинг ушбу моддаларига мувофиқ чет давлат фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахслардан имтиҳон ўтказиш тартиби ҳамда Давлат тилини билиш даражасини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш бўйича Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси тайёрланди.

✅ Қарор лойиҳасига кўра Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш маркази имтиҳон ўтказувчи ва имтиҳон натижаларига кўра тегишли гувоҳнома берувчи давлат муассасаси этиб белгиланди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan