TA'LIM ЎЗБЕКИСТОН

Олтинсойда ҳомийлик асосида 500 ўринли замонавий мактаб биноси қурилиши бошланди

Термиз иқтисодиёт ва сервис университети таъсисчиси, тадбиркор Жамшид Пардаев ўзи ўқиган Олтинсой туманининг “Наврўз” маҳалласи, Қаймоқли қишлоғидаги мактаб учун янги ўқув биноси қуришни бошлади.

Шу муносабат билан умумий қиймати 11,7 млрд сўм бўлган, 2 қаватли, 500 ўринли мактаб биносига бугун тамал тоши қўйилди.

Мактаб биноси лойиҳасида барча талабларга жавоб берадиган ўқув, лаборатория ва компьютер синф хоналари, кутубхона, 200 ўринли мажлислар зали, усти ёпиқ спорт зали, сунъий қопламали стадион ҳамда ўқувчилар учун ошхона ўрин олган.

Тадбирда вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов иштирок этиб, хайрли ташаббус учун тадбиркорга ўз миннатдорчилигини билдирди.

Хайрли иш олдидан жонлиқ сўйилиб, юрт тинчлиги, халқ фаровонлиги ва эзгу ниятлар билан бошланган ишлар ривожини сўраб дуога қўл очилди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan