СПОРТ

Ўзбекистон Олимпия терма жамоасининг Осиё ўйинларидаги тақвими ўзгарди

Осиё ўйинларида иштирок этадиган Ўзбекистон Олимпия терма жамоасининг мусобақадаги тақвимига ўзгартириш киритилди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси матбуот хизмати хабар берди.

Дастлабки қуръа натижасига кўра, Ўзбекистон “C” квартетида Афғонистон, Сурия ва Гонконг жамоаларига қарши ўйнаши керак эди, бироқ гуруҳ баҳслари бошланишига 2 кун қолганида Сурия ва Афғонистон футбол жамоалари XIX Осиё ўйинларида иштирок эта олмаслигини маълум қилган.

Вазиятдан чиқиш мақсадида ўйинлар ташкилий қўмитаси бу ҳолат бўйича Осиё футбол конфедерациясига мурожаат қилди ва якунда гуруҳда қолган икки жамоа иштирокни давом эттириши маълум қилинган. Шу боис, энди Ўзбекистон ва Гонконг жамоалари ўзаро икки учрашувда куч синашган ҳолда гуруҳ ғолибини аниқлаб олади. Янги тақвим бўйича ўйинлар 22 ва 25 сентябрь саналарига белгиланди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan