СИЁСАТ СПОРТ

Олимпиада олдидан Франция хавфсизлик чораларини кучайтирмоқда

Париждаги Олимпиада ўйинларининг очилиш маросимига етти ой қолганида Франция терактларнинг олдини олиш режасини ишлаб чиқмоқда. Бу ҳақда “Globo” хабар берди.

Олимпиада ўйинларининг очилиши мисли кўрилмаган форматда ўтказилиши режалаштирилган. Тадбир стадионда эмас, Сена дарёси қирғоғида бўлиб ўтади. Меҳмонлар сони тахминан 600 минг кишини ташкил қилади. 

Шундай қилиб, ҳокимият хавфсизликни ўрнатиш учун жиддий чораларни кўришга қарор қилди.

Франция Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, белгиланган вазифаларни бажариш учун 40 минг ҳарбий ва полиция ходимлари ажратилиши кутилмоқда. Ҳар 100 метр ҳудудга тўрт кишидан хавфсизлик ходими ўз фаолиятини олиб бориши кўзда тутиляпти.

Париж ҳаво ҳудуди ва яқин атрофдаги метро бекатлари ҳам очилиш куни ёпилади.

Маълумот учун, Олимпиада баҳслари 26 июлдан 11 августга қадар ўтказилади. Бу тарихдаги 33-Олимпиада ҳисобланади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan