СИЁСАТ

Энди “вор в законе”, “смотрящий”, “положенец”лар бўлмайди – Ташиев

Бундан буён Қирғизистонда қароқчилар, уюшган жиноий гуруҳ аъзолари, авторитетлар бўлмайди. Бу ҳақда мамлакат Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Қамчибек Ташиев кеча, 2 январь куни Сузоқ тумани ИИБда ўтган тадбирда сўз очган. 

Унга кўра, 2023 йилда уюшган жиноий гуруҳлар ва коррупционер мансабдор шахсларга қарши курашиш бўйича катта ишлар амалга оширилган. 

“Давлатимиз қонуний, ҳуқуқий ва эркин бўлади.  Агар уюшган жиноий гуруҳлар қолган бўлса, 2024 йилда ҳаммасини бутунлай йўқ қиламиз”, дейди Ташиев.

Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари қонундаги ўғри (вор в законе), “смотрящий”, “положенец” каби тушунчалар энди қўлланилмаслигини қўшимча қилган. 

“Бундай сўзлар энди бўлмайди, биз улардан фойдаланишни тўхтатамиз. Озодликдан маҳрум қилиш жойларида тартиб ўрнатамиз”, дейди Қамчибек Ташиев. 

У 2023 йилда коррупцияга қарши кураш яхши натижалар берганини қайд этган. Айни пайтда, Қамчибек Ташиевга кўра, давлат идораларидаги коррупцион схемалар деярли йўқ қилинган. 

“Бу йўналишдаги ишлар давом этади”, дея хулоса қилган у.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan