СИЁСАТ

Бензиннинг янги нархи эълон қилинди

“Ўзбекнефтгаз” АЖга қарашли “Пахта нефтбазаси” МЧЖ 2020 йилнинг 21 май кунидан эътиборан нефть маҳсулотларини сотишда янги нархларни эълон қилди. Бу ҳақда акциядорлик жамияти матбуот хизмати маълум қилди.

Унга кўра, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида ишлаб чиқарилаётган Аи 80 маркали бензиннинг 1 литри учун 3000 сўм нарх белгиланди, Аи 95 маркали бензин нархи эса 5884 сўм.

“Пахта нефтбазаси” МЧЖ томонидан юқорида номлари ҳамда нархи қайд этилган маркалардаги бензин АҚЁШларга улгуржи тарзда сотилади.

Уни сотиб олган хусусий АҚЁШлар транспорт хизмати ва бошқа харажатларни ҳисобга олган ҳолда ўзлари нарх белгилайди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йилнинг 4 апрелдаги “Нефть-газ тармоғининг молиявий барқарорлигини ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, жорий йилнинг 1 май кунидан бошлаб Аи-80 маркали бензин ва дизель ёқилғиси (шу жумладан ЭКО маркали дизель ёқилғиси) чакана нархини давлат томонидан тартибга солиш бекор қилинган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan