«Барселона» ҳужумчиси Лионел Месси Ла лиганинг 28-тури доирасида бўлиб ўтган «Малёрка»га қарши ўйинда (4:0) битта гол урди ва иккита голга узатма берди.
32 ёшли футболчи Испания чемпионати тарихида кетма-кет 12та мавсумда камида 20та гол урган илк ўйинчига айланди.
Мессининг бундай барқарор серияси 2008/09-йилги мавсумда бошланган бўлиб, ўшанда у 23та тўп киритган эди. Унинг рекорди 2011/12-йилги мавсумга тўғри келган – 50 гол.
Криштиану Роналду «Реал» сафида кетма-кет 9та мавсумда камида 20та гол урган бўлса, Телмо Сарранинг натижаси 7та мавсум тенг.
Месси Ла лиганинг жорий мавсумида «гол+пас» тизими бўйича 34 балл (20+14) тўплади.
Мессининг сўнгги 12 мавсумда урган голлари сони:
23 (гол) – 08/09
34 – 09/10
31 – 10/11
50 – 11/12
46 – 12/13
28 – 13/14
43 – 14/15
26 – 15/16
37 – 16/17
34 – 17/18
36 – 18/19
20 – 19/20