Мадриднинг «Реал» клуби Франсиянинг «Лилл» ҳимоячиси Габриелни кузатиб бормоқда, деб ёзади AС.
22 ёшли футболчи Франсия чемпионатида 24 учрашувда майдонга тушди ва асосий таркибда энг кўп майдонга тушган футболчиларнинг бири бўлди.
«Қаймоқранглар» ушбу ҳимоячини Серхио Рамосга муносиб ўринбосар сифатида кўрмоқда ва шу йилнинг ёзидаёқ уни қўлга киритиш ниятида.