Ўзбекистонда Россиялик юлдузлар чиқиш қилиши керак бўлган фестиваль учун чипталар сотилиши тўхтатилди

Ўзбекистонда Россиялик юлдузлар чиқиш қилиши керак бўлган «ЖАРА» фестивали бутунлай бекор қилинди. Фестиваль чипталарини сотиш тўхтатилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ижтимоий тармоқларда 20-21 май кунлари Тошкентдаги “Янги Ўзбекистон” истироҳат боғида ўтказилиши режалаштирилган “ЖАРА” рус мусиқа фестивалига маҳаллий блогерлар томонидан норозилик билдирилди.
Уларнинг фикрича, Владимир Путин сиёсатини қўллаб-қувватловчи россиялик санъаткорларнинг Ўзбекистондаги чиқиши республика Украинадаги можарода Россия томонини қўллаб-қувватлашини билдиради.
Мазкур фестивалда HammAli & Navai, Ани Лорак, Егор Крид, Emin, Мари Краймбрери, Jony, Ольга Бузова каби ўттизга яқин россиялик санъаткорлар иштирок этиши кутилётган эди.
Ушбу норозилик акцияси ортидан кеча сайтларда ушбу рус мусиқа фестивали номаълум муддатга қолдирилгани ҳақида хабарлар тарқалди ва фестиваль матбуот хизмати буни рад этган эди.