СПОРТ

Саудия Арабистонида ўтган Жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик спортчилар 7 та медални қўлга киритишди

Париж-2024 Олимпиадаси йўлида лицензион характерга эга мусобақада 4 та олтин, 2 та кумуш ва 1 та бронзага эга чиқилди.

Саудия Арабистонида бўлиб ўтган оғир атлетика бўйича Жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик спортчилар 7 та медални қўлга киритишди.

Бу ҳақда Олимпия қўмитаси Матбуот хизмати хабар берди.Париж-2024 Олимпиадаси йўлида лицензион характерга эга бўлган мазкур мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси 4 та олтин, 2 та кумуш ва 1 та бронза медалларини жамғаришди.

Барча медалларни йигитлар келтиришди. Бу орқали Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси медаллар жамғариш бўйича Хитойдан сўнг иккинчи, очколар классификацияси бўйича эса Арманистон, Хитой, Эрон, Колумбиядан сўнг бешинчи поғонадан жой эгаллади.

Шоҳсупага қуйидаги атлетлар кўтарилди:Олтин медаль:— 81 кг:

Муҳаммадқодир Тоштемиров (даст кўтариш);

— 109 кг: Акбар Жўраев (даст кўтариш);— 109 кг: Руслан Нурудинов (силтаб кўтариш);

— 109 кг: Акбар Жўраев (икки кураш).Кумуш медаль:— 109 кг: Акбар Жўраев (силтаб кўтариш);

— 109 кг: Руслан Нурудинов (икки кураш).Бронза медаль:— 81 кг: Муҳаммадқодир Тоштемиров (икки кураш).

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan