Ҳарбий тадбирлар

Деновда “Очиқ эшиклар куни” бўлиб ўтди

Сўнги йилларда миллий армиямиз ёшлар нигоҳида чинакам мардлик ва жасоарт мактабига айлангани ҳеч кимга сир эмас. Юртимизнинг олис ҳамда яқин ҳудудларида жойлашган ҳарбий қисмларда барча ёшдаги фуқаролар билан ўтказилаётган учрашувлар, экскурциялар ва фестиваллар ўтказилиб келинмоқда.

Ана шундай тадбир Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ тасарруфидаги Хайраобод гарнизонида жойлашган ҳарбий қисмда “Очиқ эшиклар куни” бўлиб ўтди.

Ушбу тадбирда Денов туманида истиқомад қилаётган фахрийлар, ҳарбий пенсионерлар ва тумандаги умумтаълим мактабларида таълим олаётган 500 нафардан зиёд ўқувчи ёшлар ҳамда “Ватанпарвар” ташкилотининг Термиз ва Денов туманлари ўқув спорт техника кулуби аъзолари иштирок этди.

Дастлаб иштирокчилар ҳарбий қисмга тантанали кутиб олинди, режага асосан фахрийлар ва ёшлар ҳарбий қисмда ҳарбий хизматчилар учун яратилган шарт-шароитлар ва замонавий ўқув хоналари билан яқиндан танишдилар шундан сўнг “Ватанпарвар” ташкилотининг спорт техникалари, жиҳозлари ва ўқув автомобиллари ва замонавий ҳарбий техника ва қурол яроқлар намойиши ҳамда ёзги биатлон бўлиб ўтди. Айниқса ҳарбий хизматчиларнинг қўргазмали намойишлари ҳамда ҳарбий оркесторнинг Ватанпарварлик руҳида куй ва қўшиқлари ёшларда катта таъсурот қолдирди.

      “Уч авлод учрашуви”га уланиб кетган тадбирда, катта ҳаёт тажрибасига эга нуронийлар ўзлари босиб ўтган ҳаёт йўллари ва фаолиятлари хусусида тўхталиб, бугун, айниқса, ёшлар учун сифатли таълим олишларию катта марраларни забд этишларида барча имконият ва шаротилар мавжуд эканини таъкидлади.

Тадбир сўнгида мусобақаларда ғолиб бўлган ҳамда фаол иштирок этган бир гурух ёшлар ҳарбий қисм қўмондонлиги томонидан фахрий ёрлиқ ва совғалар билан тақдирланди.

III даражали сержант Акбар АҲМЕДОВ,

Термиз гарнизони  

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan