ЎЗБЕКИСТОН

Покистон муваққат ҳукумати раҳбари Анвар ул-Ҳақ Какар Тошкентга келди

Жорий йилнинг 8-9 ноябрь кунлари мамлакатимизда ўтказиладиган Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг (ИҲТ) ўн олтинчи саммитида иштирок этиш учун Покистон муваққат ҳукумати раҳбари Анвар ул-Ҳақ Какар ташриф буюрди.

Юқори мартабали меҳмонни Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди.

Шундан сўнг, юқори мартабали меҳмон ўзи учун ажратилган қароргоҳга жўнаб кетди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan