Ўзбекистонда ноябр ойида шамоллашга қарши дори воситалари нархлари октябр ойига нисбатан ўртача 1,2 % га қимматлашган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумот берди.
Шамоллашга қарши дори воситалари нархлари ноябр ойида йил бошидан буён ўртача 9,2 % га қимматлашгани кузатилган.