Uncategorized

ТЕРМИЗДА ПРОКУРОР ТАДБИРКОРЛАР БИЛАН УЧРАШДИ

Бугун Термиз шаҳрида жойлашган матбуот уйида Сурхондарё вилояти прокурорининг ўринбосари Холматжон Қуллиев вилоятдаги тадбиркорлар билан учрашди.

Ташкил этилган учрашувда тадбиркорларнинг муаммолари ўрганилиб, уларга амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида қатор мутасадди ташкилот раҳбарларига топшириқлар белгилаб берилди.
Тадбиркорлар томонидан мурожатларнинг аксарияти банклар томонидан ажратиладиган кредит маблағлари билан боғлиқ бўлиб, шу ернинг ўзида муаммолар ижобий ҳал этилди.

Учрашувдан сўнг , вилоят прокурори ўринбосари, Термиз шаҳар ҳокими, Термиз шаҳар прокурори ҳамда тегишли ташкилот раҳбарлари иштирокида тадбиркорлар томонидан янгидан барпо этилаётган корхона ва фабрикалар иш жараёни, уларнинг айни вазиятдаги муаммолари жойига чиққан ҳолда ўрганилиб, ечими юзасидан мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берилди.

Ишчи гуруҳнинг вилоятдаги тадбиркорлар билан учрашуви ҳамда уларнинг муаммолари ўрганилиши давом этмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan