Uncategorized

Сурхондарёда бир ҳафта ичида кадастрга нечи киши мурожаат қилгани маълум бўлди

Сурхондарёда Давлат кадастрлари палатаси вилоят бошқармаси ва филиалларга 12-16 декабр кунларида жами 139 та мурожаатлар келиб тушган.

Таъкидлаш керакки, мурожаатларнинг аксарияти Кадастр ҳужжатини расмийлаштириш масаласида. Энг кўп мурожаат Денов туманидан келиб тушган бўлиб, мурожаатлар сони 17 тани ташкил этади.

“Уларни ҳудудлар кесимида кўрадиган бўлсак Вилоят бошқармасига 25 та Термиз шаҳри 13 та, Ангор тумани 5 та, Бандихон тумани 7 та , Бойсун тумани 2 та, Денов тумани 17 та, Жарқўрғон тумани 8 та, Қизириқ тумани 7 та, Қумқўрғон тумани 10 та, Музработ тумани 6 та, Олтинсой тумани 7 та, Сариосиё тумани 5 та, Термиз тумани 9 та, Узун тумани 4 та, Шеробод тумани 10 та, Шўрчи тумани 4 та соҳага доир мурожаатлар келган» — дейди Бошқарма ахборот хизмати раҳбари Беҳруз Сафаров.

Мурожаатларнинг 93 таси соҳа ходимлари томонидан ижобий ҳал этилган. Қўшимча қилинишича, вилоят бошқармаси ва унинг туман шаҳар филиалларига сўровномалар, ер участкаси ажратиш, низоли ҳолатлар, Кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш, мулкни давлат рўйхатидан ўтказиш масалаларида мурожаатлар келиб тушган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan