Uncategorized

Кайфиятни кўтарувчи озиқ-овқатлар

Кўк нўхат. Хушхўр бу маҳсулот Е витамини ва темир моддасига бой. Айнан шу моддалар етишмайдиган одамлар руҳий тушкунликка мойил бўлишади. Уни турли таомларга солиш мумкин.

Товуқ ва курка гўшти. В6 витаминининг бой манбаи бўлган бу маҳсулотлар кайфият кўтаради. Парранда гўшти турли таомлар таркибига киритилиши, димланган ёки қайнатилган бўлиши мумкин.

Банан. Севимли мевамизни излаб Африкага боришимиз шарт эмас. Айни кунда кайфиятни кўтариб, куч ва қувват бағишлайдиган бу мева бозорларимизда сероб, ҳам чўнтакбоп.

Ва, албатта, шоколад! Миллионлаб одамларнинг севимли шоколадларини тайёрланадиган какао қўзоқлари юрак учун фойдали бўлган магнийга бой. У кайфиятни кўтаради ва қўрқувни йўқотади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan