Uncategorized

Термизда «ICEBERG» кўнгилочар маркази очилди

Термиз шаҳрида суньий қопламали муз майдонига эга «ICEBERG» кўнгилочар маркази иш бошлади.
Мажмуа тўрт қаватда иборат бўлиб, унда оилавий ва дўстлар билан мароқли дам олиш учун барча қулай шароит яратилган.

Замонавий қиёфада бўй кўрсатган салобатли кўнгилочар марказда сунъий қопламали муз майдони, супермаркет, банк хизмати, 40 га яқин савдо дўкони, болалар ўйингоҳи, ресторан, Fast-fud таомланиш шаҳобчаси қурилиб жиҳозланди. Кўнгилочар маркази “Термиз тезкор қурилиш” ихтисослашган таьмирлаш-қурилиш ташкилоти бунёдкорлари томонидан юксак дид билан сифатли барпо этилди.

Давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, нуронийлар, пойтахтдан келган саньаткорлар, хотин-қизлар ва ёшлар иштирок этган тантанали тадбирда Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов сўнгги йилларда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар халқимиз фаровонлиги ва юртимиз ободлиги учун хизмат қилаётганини, бу жараёнда спортни ривожлантиришга ҳам алоҳида эьтибор қаратилаётганини таькидлади. Бундай эзгу йўлда жанубдаги воҳада ҳам йирик ҳажмдаги қурилиш-бунёдкорлик ишлари олиб борилаётгани қайд этилди.

Шаҳар марказидаги 4 минг 500 квадрат метр майдонда қад ростлаган марказнинг биринчи қаватида фигурали учиш, хоккей ва бошқа спорт ўйинлари учун мўлжалланган суньий қопламали муз майдони барпо этилиб, Испанияда ишлаб чиқарилган жиҳозлар ўрнатилган. 100 ўринга эга томоша зали қурилган. Шунингдек, тўрт қаватда жойлашган аттракцион, ресторан, супермаркет, савдо дўконлари, Fast-fud таомланиш шахобчаси ва бошқа қўшимча ёрдамчи бинолар бир йилда ўртача 60 минг аҳолига хизмат кўрсатишга мўлжалланган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan