ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Музработ туманида фуқарони ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгарнинг кирдикорлари фош бўлди

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментининг Музработ туман бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро У.Х. бошқа бир фуқаро А.нинг ишончига кириб, унинг фарзандини ўзининг юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали Термиз Давлат Университетининг мактабгача таълим йўналиши бўйича ўқишга киритиб қўйиш эвазига 4 млн. сўмни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Ҳурматли ота-оналар ва абитуриентлар, амалдаги қонунчиликка кўра, Давлат комиссияси томонидан белгиланадиган минимал баллдан кам балл тўплаган абитуриентларга ҳам оширилган тўлов-контракт тўловини тўлаш шарти билан ўқишга кириш имконияти яратилган.
Агарда ўқишга кириш учун етарли балл тўплай олмаган бўлсангиз, олий таълим муассасасига мурожаат қилишингизни сўраймиз.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan