ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Сирдарёда 62,5 млрд сўмлик газни ўғирлаган заправка мансабдорларига жиноят иши очилди

Аввалроқ, Сирдарёда метан “заправка” 62 млрд 488 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдалангани аниқлангани хабар қилинган эди. 

Айни пайтда Бош прокуратуранинг хабар қилишича, “Б. М.” МЧЖ мансабдор шахслари ва бошқалар жамиятга қарашли Боёвут тумани «Беруний» маҳалласида жойлашган автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчасида тижорат мақсадларида ноқонуний даромад орттиришни кўзлашиб, ҳисоблагич приборидан ташқари газ тармоғига тўғридан-тўғри ўзбошимчалик билан улашиб, ноқонуний равишда 62,5 млрд. сўмлик 41 млн 666 минг метр табиий газни ўғирлашган.

Ҳолат юзасидан “Б. М.” МЧЖ мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, 2 нафар шахс процессуал тартибда ушланди.

Қайд этилишича, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари томонидан табиий газ ва электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини фош этишга қаратилган кучайтирилган рейд тадбирлари давом этмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan