Ҳурматли ота-оналар ва абитуриентлар!
Кейинги йилларда мамлакатимизда барча соҳалар сингари таълим тизимида ҳам кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Бунинг яққол мисоли сифатида олий таълимга ёшларни қамраб олиш миқдори бир неча баробарга ортганини келтириш мумкин. Фикрларимизни рақамлар ҳам исботлайди. Ўтган 3 йилда Ўзбекистонда олий ўқув юртлари сони 65 тадан 117 тага кўпайди, қабул 3 баробарга ортди (66 мингтадан 181 мингтага). ОТМларга 2017 йилда 729 мингта ҳужжат топширилган бўлса, ўтган йили бу кўрсаткич 1,5 миллионга етди. Бу йилда ҳам кўрсатгичлар янада ортади. Ҳозирги кунда 26 та хорижий олийгоҳлар филиаллари ташкил этилиб, 100 тадан ортиқ етакчи олийгоҳлар билан қўшма таълим дастурлари доироасида 64 та мутахассислик бўйича бакалавр ва магистрлар тайёрланмоқда. Профессор-ўқитувчиларнинг маоши ўртача 3,5 баробарга оширилди (3 миллион сўмдан 10 миллион сўмгача).
Биргина Сурхондарё мисолида оладиган бўлсак, 4 йил олдин воҳада 1та, яъни Термиз давлат университетигина мавжуд эди. Қабул квотасининг камлиги, битта олий ўқув юрти эҳтиёжни тўла қамраб ололмаслиги сабабли кўплаб ёшларимиз узоқ пойтахтга илм олиш учун кетишар эди. Воҳа зиёлилари, минглаб ота-оналар Сурхондарёда ҳам бошқа олий ўқув юртлари очилишини орзу қилишар эди. Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси ўлароқ қисқа муддатда бир қатор ОТМларининг филиаллари ташкил этилди. Aйни пайтда 6 та олий ўқув юрти фаолият кўрсатмоқда. Демакки, Сиз азиз бўлажак талабаларимиз, ёшларимиз учун бу катта имконият десак хато бўлмайди.
Шунингдек, давлатимиз раҳбарининг 1-2 июн кунлари Сурхондарёга ташрифи асносида ҳам воҳа илм-фани, таълим тизимида ҳам алоҳида эътибор қаратилиб, қатор имкониятлар тақдим этилди. Жумладан, Тошкент давлат аграр университетининг Термиз филиали негизида Университет қошида Aгротехнологиялар ва инновасион ривожланиш, Тошкент давлат техника университети Термиз филиали негизида ушбу университетнинг Термиз муҳандислик-технология институтларининг этилиши маълум қилинди. Қолаверса, фақат Сурхондарё вилоятига 100 та мақсадли магистратура учун квота ажратилганлигини ҳам мамнуният билан таъкидлаш керак.
Жорий йилнинг 16 июн куни Президентимиз раислигида олий таълимга бағишланган видеоселектр йиғилишида бу соҳа олдига қатор вазифалар қўйилди. Aввало, олий таълим қабулида қамровни янада ошириш, меҳнат бозори талабларига мос рақобатбардош кадрларни тайёрлаш, ОТМларига қатор имконият ва имтиёзлар бериш борасида устувор вазифалар белгиланди.
Олий таълим соҳасидаги энг муҳим ислоҳотлардан бири бу қабул жараёнларини онлайн тарзда ташкил этилганидир.Тест ва ижодий имтиҳонлар олиш тартиби янада шаффофлашди. Ўқишни кўчириш ва тиклаш жараёнлари ҳам онлайн бўлиб ўтмоқда. Бу, Сиз азиз ота-оналар, талабалар учун қулай имкониятларни яратиш билан бирга, ортиқча сарф-харажат ва қоғозбозликлардан халос бўлишни таъминлади.
Бугун ОAВ ва ижтимоий тармоқлар орқали турли йўллар билан ота-оналар ҳамда абитуриентларни алдаб талабаликни ваъда қилаётган айрим шахсларнинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилаётганлигини гувоҳи бўлмоқдамиз. Юртимизда ҳар бир соҳада коррупсияга қарши муросасиз кураш кетмоқда. Коррупсияга қарши курашишда ҳар биримиз, кенг жамоатчилик ҳамжиҳатликда курашсаккина, ўзининг ижобий натижасини тезда кўрсатади.
Aзиз ота-оналар ва абитуриентлар!
Сиз ҳам нопок кимсалар, яъни фирибгарларнинг алдовига учраманг. Университетда таниши ёки яқин қариндоши ишлашини рўкач қилиб, сизга талабаликни ваъда қилаётганларга ҳеч қачон ишонманг. Барча жараёнлар очиқ ва шаффоф, адолатли ўтиши таъминланади. Ижодий имтиҳонлар очиқ ва шаффоф ўтказилади ва бу жараёнлар кенг жамоатчилик, ОAВ, блогерлар иштирокида бўлиб ўтади. Биз имтиҳон жараёнларини адолатли ва шаффоф ўтиши учун барча чораларни кўрамиз.
Aзиз фарзандларим! Сизни ҳали олдинда буюк келажак кутиб турибди. Ўз келажагингизни алдовлар билан қурманг! Фақат ўз билимингиз ва кучингизга ишонинг! Жамиятда коррупсияни янада авж олишига ҳисса қўшманг!
Барчангизга талабалик бахти ва қувончи насиб этишини тилайман. Иншоллоҳ, бу бахтли онларингизда университетимиз Сизларни қучоқ очиб кутиб олажак!
Aвазжон МAРAХИМОВ,
Термиз давлат университети ректори, профессор