Uncategorized

Тошкентдан Термизга учган самолёт ортга қайтмоқда

Тошкент–Термиз йўналишидаги самолёт туман сабаб 6 январь куни ортга қайтиб келмоқда. Бу ҳақда «Uzbekistan Airways» АЖ ахборот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, Тошкент–Термиз рейси Тошкент аэропортига қайтиб келмоқда. Бунга Термиз аэропортида метеорологик шароит тобора ёмонлашаётгани ва туман тушиши, кўришнинг етарли даражада бўлмаслиги сабаб бўлган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan