Uncategorized

Кеча “Тошкент” халқаро аэропорти орқали келган 3480 нафар йўловчининг 66 нафарида коронавирус аниқланди

ССВ ахборот хизмати хабар беришича, жорий йил 15 январдан мамлакатимизга кириб келувчилар учун халқаро аэропортлар, темир йўл вокзаллари ва чегара пунктларида экспресс-антиген тест топшириш тартиби жорий қилинганидан хабарингиз бор.

Айни пайтда бу амалиёт янги штамм кенг тарқалишининг олдини олиш ва касалликни ўз вақтида ҳамда тезкор аниқлаш имконини бермоқда.

Хусусан, кеча “Тошкент” халқаро аэропорти орқали юртимизга келган 3480 нафар йўловчидан тест синамалари олинди. Натижада улардан 66 нафарида коронавирус инфекцияси қайд этилди.

Ушбу беморлар касалликнинг кечишига кўра, уй шароитида ва меҳмонхоналарда даволанишга йўналтирилди.

Амбулатор шароитида муолажа оладиган фуқароларга аэропортнинг ўзида 4 хилдаги бепул дори-дармон воситалари берилмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan