Uncategorized

Хориждаги қирқ бир нафар ватандошларимиз видеомурожаати назоратга олинди

Бугунги кунда ижтимоий тармоқларда “Бизни қул қилиб сотиб юборганмисизлар?” сарлавҳа остида эълон қилинган видеомурожаат кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Унда 41 нафар ватандошимиз Ташқи Меҳнат миграцияси агенлиги Андижон филиали орқали Россия Федерациясига ишга жўнатилгани, бироқ у ерда етарли шарт-шароит яратилмагани, ваъда қилинган маош тўланмаётгани таъкидланган, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Ахборот хизмати.

Мазкур видеомурожаат Сенатнинг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси томонидан назоратга олинди.

Қўмита томонидан Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига ушбу ҳолат юзасидан тушунтириш берилиши бўйича сўров юборилди.

Ҳолат бўйича ўрганиш натижалари маълум қилинади, дейилади хабарда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan