Uncategorized

Қашқадарёда 4 нафар эркак маҳалладошини калтаклади

Қашқадарё вилояти Қарши туманида 14-феврал куни фуқаро маҳалладошлари томонидан калтакланди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар қилди.

Қайд этилишича, ҳолат шу куни соат 21:25 атрофида содир бўлган. Туманнинг “Кўчкак” маҳалласида яшовчи R.N.ni маҳалладошлари Ў.Ш., Ҳ.О., Т.А. ва Ш.Ў. телефон орқали чақирган. Уни Ў.Sh.ga тегишли Дамас автомашинага миндириб, “Гулистон” маҳалласидаги дала майдонига олиб борган. 4 нафар шахс фуқарони уриб, тан жароҳати етказган.

Ҳолат юзасидан Қарши туман ИИБ Тергов бўлими томонидан 15-феврал куни жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan