Uncategorized

Сурхондарё ҳудудий электр тармоқлари корхонаси судга берилди

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Сурхондарё ҳудудий электр тармоқлари корхонасини судга берди. Бу ҳақда федерация матбуот хизмати хабар берди.

Федерация хабарига кўра, Сурхондарё вилоятида 8-12 соатгача электрь тармоқдан режасиз узилиш ҳолатлари кўзатилган. Жумладан:

– Бойсун тумани кун давомида 10 соат 45 минут;

– Қумқўрғон тумани кун давомида 9 соат 50 минут;

– Жарқўрғон тумани кун давомида 8 соат 50 минут;

– Сариосиё тумани кун давомида 8 соат 35минут;

– Узун тумани кун давомида 9 соат 17минут;

– Термиз тумани кун давомида 8 соат 50 минут;

– Ангор тумани кун давомида 11 соат 50 минут;

– Денов тумани кун давомида 10 соат  45минут;

– Шеробод тумани кун давомида 11 соат 35минут чироқ ўчмоқда.

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси истеъмолчиларни ҳақ ҳуқуқлари бузилиш ҳолатларини юзага келтирган Ҳудудий электрь тармоқлари бўйича судга даъво аризаларини киритиб бормоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan